Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)
24 дек 2025 10:18
Янгиликлар
Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)
"Манчестер Сити" сўнгги 12 соат ичида "Борнмут" ҳужумчиси Антуан Семеньо билан шартнома имзолаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширди.
Журналист Фабрицио Романонинг Х ижтимоий тармоқ саҳифасида хабар беришича, "шаҳарликлар" яқин кунларда ганалик футболчининг трансферини якунлашга яқин.
Манбага кўра, Семеньонинг ўзи "Манчестер Сити"га ўтишни маъқул кўрган. Таъкидланишича, "Тоттенхэм" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчиси учун курашдан чиққан.
Семеньо 2023 йил январидан бери "Борнмут" сафида ўйнаб келмоқда. Бу даврда ҳужумчи барча мусобақаларда 106 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урган ва 13 та голли узатма берган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар