Пеллегрини: "АПЛ Моуриньони соғиниб қолади"
19 дек 2015 00:00
Янгиликлар
Пеллегрини: "АПЛ Моуриньони соғиниб қолади"
«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Жозе Моуриньони ишдан бўшатилганидан афсусда эканлигини айтиб ўтди.
Моуриньо билан доимий равишда талашиб келган чилилик мураббийнинг унга нисбатан ҳеч қандай қусумати йўқ.
"Вазият қийин. Премьер-Лига кучли мураббийни йўқотди. Балки у билан кўп ҳолларда талашгандирмиз. Лекин, у менинг душманим эмас. Унинг кетиши Англия чемпионати учун ёмон воқеа. АПЛ Моуриньони соғиниб қолади. У билан чемпионат янада кучли. Ўтган мавсумда жамоани чемпион қилган мураббий ишдан кетиши ғалати", - дейди Пеллегрини.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар