Педри касаллик сабаб "Валенсия" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
26 янв 2025, 16:36
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педрида диарея ва қайт қилиш билан боғлиқ ёқимсизлик пайдо бўлди.

Унинг бугунги ўйинда ҳаракат қилмаслик эҳтимоли бор.

Каталонияликлар бугун Испания чемпионати 21-турида "Валенсия"ни қабул қилишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.

Педри жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com