Озилнинг агенти германиялик футболчининг келажагига аниқлик киритди
12 май 2019 00:10
Янгиликлар
Озилнинг агенти германиялик футболчининг келажагига аниқлик киритди
«Арсанал» яримҳимоячиси Месут Озилнинг шахсий агенти Эркут Согут 30 ёшли футболчининг келажаги ҳақида гапирди.
“Миш-мишлар ҳар доим бўлган. Бироқ, мен Месутнинг клубга бўлган садоқат ҳақида гапирмоқчиман. У бор эътиборини фақат «Арсенал»га қаратмоқда. Унда «Арсенал»нинг қизил қони оқмоқда. У клуб билан тузган шартномасини хурмат қилади. Озил клубда энг камида 2021-йилгача қолади. Келаётган ёзда тарқаладиган хабарлардан жамоа мухлислари хавотир олмаса ҳам бўлади. Месут ўзи учун керакли бўлган жойни топди. Жамоа унга ишонмоқда”, – дейди Согут.
Фикрлар