UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  34 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 сентябрь кунги машғулотлари ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 сентябрь кунги машғулотлари ҳақида

3 сентябрь куни “Жар” стадионида миллий терма жамоамиз навбатдаги машғулотни ўтказди.
Машғулот 17:20да бошланди. Аввалига футболчилар еттитадан учта гуруҳга бўлиниб, қизиб олиш учун “квадрат” ўйнашди. Бунда “Қизиллар” Тимур Кападзе, Шавкат Муллажонов, Жасур Ҳасанов (каттаси), Иван Нагаев, Сервер Жепаров, Ислом Тўхтахўжаев ва Одил Аҳмедовдан; “Кўклар” Олег Зотеев, Жамшид Искандеров, Акмал Шораҳмедов, Владимир Козак, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов (кичиги) ва Егор Кримецдан; “Сариқлар” эса Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов, Ислом Иномов, Дилшод Жабборов, Улуғбек Бақоев ва Баҳодир Насимовдан иборат бўлишди. 

Айтиш мумкинки, шу кунги машқлар футболчилар учун ортиқча юклама бўлмади. Чунки айрим ўйинчилар энди таркибга келиб қўшилгани боис мураббийлар ўйинчиларни ортиқча зўриқтирмасликни маъқул кўришди. Шу боис ҳам машғулот давомида Тимур Кападзе, Улуғбек Бақоев, Сервер Жепаров каби футболчилар асосан чигалёзди машқларини бажаришди. Бошқалар эса тўп билан охиригача ишлашди.

Уч нафар дарвозабон – Мурод Зуҳуров, Александр Лобанов ва Элдор Суюновни одатдагидек дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Футболчилар дарвоза томон зарба беришаётган маҳал Зуҳуров ва Лобанов навбати билан дарвозани қўриқлашди. Бундан кўриниб турибдики, Иорданияга қарши кечадиган сафар баҳсида дарвозани ё Зуҳуров, ё Лобанов қўриқлайди.

Хабарингиз бор, жароҳат туфайли Игнатий Нестеров, Фозил Мусаев, Шоҳруҳ Гадоев, Азиз Ҳайдаров сингари футболчилар йиғинда қатнаша олишмаяпти. Қолган футболчиларнинг эса соғлиги жойида. Машғулот пайтида ҳамма бирдек тер тўкишга ҳаракат қилмоқда. “Жар” стадионида бўлиб ўтган бир ярим соатлик машғулот давомида ҳужумкорликни ошириш мақсадида футболчилар тўпни қабул қилиб олгач, қисқа масофага пас ўйнаш орқали тезкор ҳужумга ўтиш устида кўпроқ ишлашди. Бундан кўриниб турибдики, Миржалол Қосимов Иорданияда ҳужумкор ўйинни маъқул кўрмоқда.

Машғулот пайтида ўйинчиларимиз шунингдек жарима зарбасини амалга ошириш, бурчак тўпларини тепиш устида ҳам ишлашди. Албатта, стандарт вазиятларга эътибор қаратиш муҳим, чунки ҳозирги футболда аксарият ҳолларда ўйин тақдирини жарима тўплари ёки бўлмаса, бурчак зарбалари ҳал этмоқда. Хуллас, 3 сентябрь кунги машғулот кўтаринки руҳда кечди. Футболчиларимизнинг кайфияти жойида. Уларнинг ҳаммаси Иордания тўсиғидан ўта олишимизга ишонмоқда.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика