UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  17 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  3 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  102 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  30 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  2 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  3

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказди

18 январь куни Осиё Кубоги-2015 учинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтади.
Учрашувдан бир кун олдин одатга кўра Ўзбекистон терма жамоаси ўйинолди расмий машғулотни ўтказди. "Мельбурн" стадионидаги машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди. Маҳаллий вақт билан соат 18:00да Миржалол Қосимов шогирдлари машғулотни бошлашди.

Машғулот аввалида Миржалол Қосимов барчани ўз атрофига йиғиб суҳбат ўтказди.

Ислом Тўхтахўжаев номаълум сабабларга кўра алоҳида тарзда шуғулланди. Футболчилар икки жамоага ажратилиб машғулот ўтказишди. Дарвозаларни Акбар Тўраев ва Элдор Суюнов қўриқлашди.

"Қизиллар": Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Жамшид Искандеров, Санжар Турсунов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев, Баҳодир Насимов.
"Яшиллар": Виталий Денисов, Акмал Шораҳмедов, Тимур Кападзе, Шавкат Муллажонов, Воҳид Шодиев, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидов, Лутфулла Тўраев.

Жамоадаги футболчилар 9тадан бўлгани учун Одил Аҳмедов ҳар иккала жамоа сафида ўйнади.

Пётр Гизимчук Нестеров билан жиддий тарзда машғулот олиб борди.

Эртага маҳаллий вақт билан соат 20:00да Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. (Тошкентда 14:00 бўлади).

Машғулот фотогалереяси яқин вақт ичида тақдим этилади.

Нарзулла Сайдуллаев
Мельбурн
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика