UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Ўзбекистон ОТЖнинг Кенияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун таркиби маълум бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон ОТЖнинг Кенияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун таркиби маълум бўлди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси шу йили Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа олдига Осиё ўйинларида муваффақиятли қатнашиш вазифаси қўйилган.

Бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон ОТЖ учун 23 ва 26 март кунлари Кения терма жамоасига қарши юртимизда 2та ўртоқлик ўйини ташкил қилиниши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур ўйинларга Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуйидаги футболчиларни чақирган:

Дарвозабонлар:
Дилшод Ҳамроев (“Сўғдиёна”)
Раҳимжон Давронов (“Машъал”)
Умиджон Эргашев (“Насаф”)

Ҳимоячилар:
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”)
Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”)
Аббос Отахонов (“Металлург”)
Аваз Маматхўжаев (“Қўқон-1912”)
Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”)

Ярим ҳимоячилар:
Шароф Муҳитдинов (“Насаф”)
Муҳаммаданас Ҳасанов (“Қўқон-1912”)
Остон Ўрунов (“Навбаҳор”)
Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
Азизжон Ғаниев (“Насаф”)
Ислом Кенжабоев (“Насаф”)
Сухроб Нуруллоев (“Металлург”)
Азиз Аманов (“Локомотив”)
Нурулло Тўхтасинов (“Сўғдиёна”)
Азиз Турғунбоев (“Навбаҳор”)

Ҳужумчилар:
Бобир Абдихолиқов (“Насаф”)
Забиҳулло Ўринбоев (“Металлург”)
Андрей Сидоров (“Қизилқум”)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 20-21 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказади. Кейин эса Кенияга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун водийга йўл олади.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика