UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  0 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  2 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  16 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  112 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  12

Олийми ёки ўхшамаган лига? Янгиликлар

Олийми ёки ўхшамаган лига?

Йиллар давомида гапирилиб келсада, "исбот йўқ" деган жавоблар билан янгидан янги чемпионатларимиз бошланиб якунига етаверди.

Сўнгги маротаба чемпионатимиз 2008/10 йилларда қизиган бўлса керак. Бундай қинғир ишлар доимо бўлиб келган. Лекин ҳеч қачон бирон киши жазоланмаган эди. Энг ёмони мазкур ҳолатдан терма жамоамиз жабр чекяпти. Аллақачон чиқишимиз керак бўлган жаҳон чемпионати биз учун армон бўлиб қоляпти. Бунга барча айбдор. ОАВ энди гапираман деса уни турткилашади, футболдан уларга қўшиб мухлисларни ҳам совутиб бўлишди.

Кеча Рустам Мирсодиқовни лецензияси мавсум сўнггига қадар олиб қўйилганлиги ҳақида хабар чиқди. Нима учун фақат Рустам Мирсодиқов, қолгаларчи? Қолганлар оппоқми? Албатта йўқ. Аслида ислоҳатни ПФЛни ўзидан бошлаш керак. Айрим клубларга ён босиш, ёқмаганини сарсон-саргардон қилиш бу ташкилот учун одат тусига айланди. Айниқса мусобақалар ўтказиш бўлимида фаолият олиб бораётганларни янгилаш керак. Аллақачон зерикарли чемпионатлар рейтинигда "Топ-3"га кириб олган олий лигамизни қизитиб бериш, ундаги рақобатни ошириш аслида уларнинг қўлларида. Мавсумий "заявкалар" ҳамон эскича, ҳафтлаб қоғоз ташиш билан ўтади. Бутун дунё электрон тизимга ўтганига йиллар бўлиб кетди. Лекин ҳар доим ҳам айбдор ҳакамлар бўлавермас экан. Уларга бу йил иш аввалгилардек кўп бўлмади. Барчасини бошида клубларни ўзлари экан.

Бу масалага фақатгина бир кишини четлатиш билан ечим бериб бўлмайди. Ислоҳат бошландими, ҳаммани текширсинлар. Ҳеч ким қолмасин. Ёшларга қачон йўл очилади? Бир ишни эплай олмаган киши, наҳот ватан равнақи йўлида ўз ўрнини бўшата олмаса?

Биринчи лига-ку, аллақачон "тотализатор" тўрига тушиб бўлган. Буни олий лигадаги баъзи ўйинларда ҳам кўряпмиз. Беш тур давом этган ҳалол футбол иккинчи даврадан кейин батамом ўзгарди. Тўғриси, биринчи давранинг сўннги турларигача билмадик. "Исбот йўқ", деган гапни эса шунчалик ёдлаб олдикки, шеър қилиб айтиб юрсак бўлади. Раҳбарлар, мураббийлар стадионларга бир қаранг! Зерикканидан футболга келаётганлар эвазигагина айрим стадионларда мухлис бор.

Марказда ҳам, ПФЛда ҳам раҳбарларни ўзгартирадиган вақт келди. Ҳозир айни пайти. Янгиликка ва ғояларга бой мутахассисларни Республика бўйлаб сараланиб оладиган айни пайти. Ҳаммани қўли бор жойда, бир кишини четлатиш билан иш битмайди. Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳамма айбдор, лекин мухлислардан илтимос қилардик, ОАВни айбламанг. Бугунги ОАВга ҳайкал қўйса арзийди, театрни футбол дея ёрита олаётганига!

Эртанги йил учун дастури бўлмаган ташкилот ҳеч қачон муваффақиятга эришмайди!

Хайф олий лига клубларига ажратилаётган шунча пуллар. Уларга жазо тариқасида кейинги йил бюджетларини икки ёки уч баробарга камайтириб юбориш керак.

Битта футболчидан сўрангчи, "олий лигада тўп тепиб роҳат оляпсанми?", деб. Йўқ, улар учун футбол ҳаммамизнинг ишимиз бўлгани каби, икки соатга бориб келинадиган ишдан бошқа нарса бўлмай қолди. Зерикарли чемпионат, зерикарли мавзулар, зериккан мухлис-у, футболчилар. Ҳамма - ҳаммаси зерикарли. Агар 2 йил ўтиб "хайр Россия, салом Қатар!", дейдиган бўлсак, билингки уларнинг барчасига бугунги кунимиз сабаб.

Яқинда "Бунёдкор" мухлисининг бир гапидан ўзим уялиб кетдим. "Сўраб кўринг, агар ПФЛдагилар Жиззахга кубокни кўтариш учун подиумни олиб боришмаса, ўз ҳисобимдан катта машина гаплашаман. "Бунёдкор" ютадими ёки "Насаф", фарқи йўқ"...

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика