Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди

Aslanov Jasurbek
24 янв 2026
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 23-тури доирасида "Вулверхэмптон" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Охирги 4-5 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келаётган жамоага қарши баҳсда муваффақиятсизликлар сериясига чек қўйишимиз шарт эди. Мен натижадан мамнунман.

Шунингдек, Мармушнинг ҳаракатчанлиги ва энергияси менга жуда ёқди. Геҳи ҳам ўзини жуда яхши кўрсатди. "Кристал Пэлас"да сардорлик қилиш учун алоҳида иқтидор соҳиби бўлиш керак, мен ундан мамнунман. У ва Семеньо — ўйинни тез тушунадиган ажойиб футболчилар", — деди Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: NBC Sports