Пишурнинг ўғли "Жирона"га ўтмоқда
22 янв 16:36
Янгиликлар
Пишурнинг ўғли "Жирона"га ўтмоқда
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотларига қараганда, "Жирона" 20 ёшли украиналик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Венгрия жамоаси ҳужумчини сотиш орқали 1 млн евро даромад қилади.

Олександр Пишур 2025 йилнинг февраль ойида 150 минг евро эвазига "Дьирмот"дан "Дьор" жамоасига ўтганди.
Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 20 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали Пишурнинг бозордаги нархини 250 минг евро деб баҳоламоқда.
Кичик Пишур ўтган йили U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган ва 1 та гол урганди. Украина ёшлари мундиалда гуруҳдан чиққан ва плей-оффда Испаниядан енгилган эди.
Маълумот ўрнида, у 2013-14 йилларда "Бунёдкор", 2016 йил "Навбаҳор", 2017 йил эса "Шўртан"да тўп тепган ҳужумчи Олександр Пишурнинг ўғли саналади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар