Шоди Номозов: "Олександр Пишур билан шартномани бекор қиламиз"

Narzulla Saydullayev
22 апр 2017, 11:27
Ғузорнинг "Шўртан" клуби ҳужумчиси Олександр Пишур йил бошида жамоа билан шартнома тузганди.
Клуб бош директори Шоди Номозов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида Пишур ҳақида фикрларини билдирди: "Пишур билан шартномани бекор қиламиз. Сабаби унинг жисмоний ҳолати ҳозирги кунда талабларимизга жавоб бермайди. У ўтган турда қайдномага ҳам киритилмади", - дейди Номозов.

Маълумот учун, 36 ёшли Пишур бу мавсумда "Шўртан" сафида фақат дастлабки икки турда жами 160 дақиқа ҳаракат қилди ва гол ура олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia