UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

“Оливер Кан академияси” ижрочи директори ва менеджери ЎФАда семинар ўтказишди Янгиликлар

“Оливер Кан академияси” ижрочи директори ва менеджери ЎФАда семинар ўтказишди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни юқори босқичга олиб чиқиш, футболни ривожлантиришнинг самарали тизимини йўлга қўйиш борасида хориж тажрибасидан кенг қамровли фойдаланиш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашув чоғида юртимизга Европанинг кучли академиялари вакилларини олиб келиш ва уларнинг тажрибасини ўрганиш борасида ёрдам беришни сўраган ва ФИФА президенти бу борада амалий ёрдам беришга ваъда қилганди.

Ана ўша ваъдага кўра, бугун 18 март куни Германиянинг афсонавий дарвозабони, Европа чемпиони ва Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Оливер Каннинг академияси ижрочи директори Мориц Маттес  ва менеджери Роберт Ниеманн юртимизга ташриф буюришди.

Германиялик мутахассислар Ўзбекистон футбол ассоциациясида миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клубларда фаолият олиб бораётган дарвозабонлар мураббийлари учун семинар ўтказишди.


Семинар давомида Мориц Маттес “Оливер Кан академияси”нинг таълим тизими, мураббийларни тайёрлаш услуби ҳақида йиғилганларга батафсил тушунтириш бериб ўтди.  Шунингдек, дарвозабонлар билан ўтказиладиган машғулотларнинг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Семинар давомида дарвозабонлар мураббийлари ўзларини қизиқтирган саволлар йўллаб, тегишли жавоблар олишди.



Бугун немис мутахассислари Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиши режалаштирилган.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика