

Бразилиялик 222 млн. евро эвазига "Барселона"дан Париж клубига ўтди ва тарихдаги энг қиммат футболчига айланди.
Ҳисоблагич кўрсаткичларига кўра, Неймар ПСЖда йилига 30 млн. евро ишлаб топади. Ҳисоблагич 3 август куни ишга туширилган, айнан шу куни Неймар ПСЖ футболчиси сифатида таништирилган эди. Ҳисоблагичда бонуслар кўрсатилмайди.
Айни дамда Неймар ПСЖ сафида 953 минг евро ишлаб топган.


