Неймар ПСЖ билан янги шартнома имзолади, у янги шартнома бўйича 30 миллион евро маош олади
08 май 2021 17:33
Янгиликлар
Неймар ПСЖ билан янги шартнома имзолади, у янги шартнома бўйича 30 миллион евро маош олади
ПСЖ ҳужумчиси Неймар клуб билан шартномасини узайтирди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, бразилиялик футболчи парижликлар билан янги шартнома имзолади. Форварднинг ПСЖ билан имзолаган янги шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Неймар солиқларни олиб ташлаганда ва бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 30 миллион евро атрофида маош олади. Битимда ПСЖнинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси учун катта бонус кўзда тутилган.
Клуб тез орада Неймар билан шартнома узайтирилганини эълон қилади.
Неймар ПСЖга "Барселона"дан 2017 йилда 222 миллион евро эвазига ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар