UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  0 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  6 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  4 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  15 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7

"Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг натижалари сунъийми? — Александр Стоймировичдан кутилган ва кутилмаган гаплар Янгиликлар

"Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг натижалари сунъийми? — Александр Стоймировичдан кутилган ва кутилмаган гаплар

Ушбу мавсумда "Навбаҳор"да жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида сербиялик мутахассис Александр Стоймирович иш олиб борди


. Мураббий "Нефтчи"даги фаолияти билан мухлисларга танилиб улгурганди. Бироқ унинг ўзбек клубларидаги фаолияти бир йилдан ортиққа чўзилаётгани йўқ. Александр Стоймирович билан шу ва бошқа мавзулар юзасидан суҳбатлашдик. 

- Жаноб мураббий мавсум якунлари бўйича дастлабки фикрларингизни билдирсангиз...

- "Нефтчи"даги муваффақиятли мавсумимдан сўнг Самвел Бабаяндан қўнғироқ бўлди. Унга агентлар тавсия қилишган экан. "Навбаҳор"га бордим ва шартнома имзоладик. Туркиядаги йиғиндаёқ, таркибга жалб қилинаётган футболчиларнинг қанчалик жиддийлигини, даражасини сезгандим. Жамоа кучли бўлиши маълум эди. Аммо бир йилдаёқ ўйинни ташкил қилиш қийин. 

- Қизиқ ҳолат, Ўзбекистондаги икки клубингизда ҳам кўп ишламадингиз. Бунга қандайдир жиддий сабаб борми?

- Мазкур саволингизга жавоб берсам, икки мавсум бир-бирига ўхшайди. Ўзбекистонга келганимда жиддий вазифалар турганини англадим. Биласизми, худо қийин вазифаларни уни бажара оладиганларга юборади. Босимни ҳис қилганим рост. Бу ерга янги методикалар билан келганман. Тўхтаб қолмоқчи эмасман. Сербияда ёшлар билан, асосий жамоаларда ишлаганман. Ўзбек клубларига фақат жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдам бериш билан кифояланиб қолиш ниятим йўқ. "Нефтчи" ва "Навбаҳор"да бир йилда натижа зарур эди. Шу боис эксперимент ёки янги нарсаларни қўллаш учун имкон бўлмади. Бу глобал миқёсда катта хато, деб ўйлайман. Чунки иш бошқа, натижа қилиш бошқа нарса. Натижа ўзи табиий йўл билан келиши лозим. Шунчаки натижа яратишдан қандайдир мантиқ йўқ. "Навбаҳор"да ҳам, "Нефтчи"да ҳам иқтидорли футболчилар кўп. Улар аллақачон Европада йўлларини топиб кетарди. Бундай йигитлар билан майдонда санъат асарини яратиш мумкин. Умумий қилиб айтганда яхши ишдан кейин натижа келиши даркор. 

- Сизнингча, "Навбаҳор", "Нефтчи"да натижалар сунъий равишда қилиндими? Мисол учун фарғоналиклар Суперлигага чиқди ва биринчи даврадаёқ муаммога учради...

- Бир йилда натижа кўрсатиш табиий чиқмайди, сунъий бўлади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудида кўп йил ишлайдиган, самара келтирадиган жамоа қилиш мумкин. "Насаф"ни ҳаммага ўрнак сифатида кўрсата оламан. Натижа келади, кетади. Лекин ҳеч нарса ўзгармайди. "Пахтакор"ни олайлик, уларда мураббий ўзгарганига қарамай барқарорликни сақлаб қолди. Уларда академия қандай бошқарилади, билмайман. Аммо асосий таркиби кучли. Водий клублари академияларини ташкил қилишлари шарт. Шунингдек, мураббийлар керак. Уларни ўқитиш тизими етишмайди. Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман. Мураббийларнинг билими паст даражада. Биз мураббийларда кўп масъулият бор. Янги билимларни эгалламасдан, ўз устимизда ишламасак иқтидорларни яксон қиламиз. 

- Ўзбекистонда ишлаб футболчиларнинг жисмоний имкониятлари борасида қандай хулоса чиқардингиз? Деярли ҳамма клубларимиз жисмоний тайёргарлик бўйича хорижлик мутахассисларга мурожаат қилишмоқда. Демак гап ўзимизда мутахассис йўқлигида?

- Жисмоний тайёргарлик бу умумий жисмоний меҳнат фаолиятини яхшилаш дегани. Жамоа жисмоний тайёргарлик мураббийининг айтганини қилиб югуради, бу катта хато. Бундай типдаги мураббий мушаклар билан ишлашни ҳам билиши керак, яъни жароҳатлар бўлмаслиги учун. Футболчиларнинг тезлиги, чидамлилигини яхши даражага олиб чиқиш осон, деб ўйлайсизми? 2-3 йил вақт кетади. Ҳеч ким жамоани узоқ муддат ушлаб туришга ҳаракат қилмайди. Дарҳол натижа учун ҳаракат бошланади. Фақатгина Шота Арвеладзе "Пахтакор"да шу ишни яхши йўлга қўя олди. Техник-тактик тайёргарликни бош мураббий қилади. Буни жисмоний тайёргарлик мураббийига юклаш хато.  

- Наманганда ишлаш юқоридаги мисоллардан келиб чиқиб айтсак, айнан қайси жиҳатдан ишлаш мураккаблик туғдирди?

- "Навбаҳор"да ҳар куни босимни ҳис қиласиз. Лекин буни позитив қабул қилиш зарур. "Навбаҳор" мухлислари шунчаки футболни яхши кўради. Пул учун ёки бошқа мақсадда эмас, футболни севгани учун мухлислик қилади. Албатта қийинчилиги бор. Аммо менга ёқади. Самвел Бабаяннинг мақсадларини тушундим ва шу боис унинг мураббийлар штабига кўникдим. 

- Бироқ вилоят жамоаларида Тошкентга қараганда хорижлик мураббийларнинг фаолияти узоққа бормаяпти...

- Бор албатта. Ўзбекистонда шароитлар яхши. Ўзингизни қулай ҳис қиласиз. Тошкент пойтахт, табиийки вилоятлардан ажралиб туради. Фикримча, инсон яхши ишласа ва қулайликларга мослашса қаерда ишлашининг фарқи йўқ. 

- Юқорида мураббийлар ҳақида гапирдингиз. Мазкур мавсумда жисмоний тайёргарлик йўналишида мураббийлик фаолиятини бошлаган Акмал Шораҳмедов ҳақида фикрингиз қизиқ...

- Акмал яхши дўст ва инсон. Унда катта хоҳиш бор эди. Ўйлайманки, бу пойдевор вазифасини ўтайди. Яна қайтараман, жисмоний тайёргарлик мураббийи, тактик-техник мураббийдан фарқ қилади. Ажратишни билиб олинг. Акмални келгусида қўллаб-қувватлайман. Янги нарсаларни билишга қизиқади, интилади. 

- Кейинги йилга режаларингиз қандай?

- Ўзбекистондан, бошқа мамлакатлардан таклифлар бор. Бу ерда 2 йил яхши натижага эриша олдим, дея оламан. Янги методлар билан, мураббийликнинг барча жабҳаларида ёрдамим тегишини истардим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика