Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"

Mirjalol Normatov
27 ноя 2025, 23:17
"Бавария" посбони Мануэль Нойер ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичи 5-турида "Арсенал"га қарши ўйинда хатоси сабабли ўтказиб юборилган гол ҳақида гапирди.

Баҳснинг 77-дақиқасида мюнхенликлар посбони ўз жойини тарк этиб, Мартинеллининг бўш дарвозага гол уришига сабабчи бўлди.

"Ютқазаётган пайтингда нималарнидир хавф остига қўйишинг керак бўлади. Мартинелли Киммихни ортда қолдираётганини кўрдим ва бу бирга-бир вазият бўлиши мумкин эди. Уни кутиб олишга ҳаракат қилдим, бироқ у тўпни ўзига мослаштириб олди. Унинг тўпга биринчи тегиниши барчасини ҳал қилди ва мен алдандим. Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим", - деди Нойер.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Бавария" 12 очко билан турнир жадвалида 3-ўринга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal