"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2025
Қаршиликлар ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров ва ҳимоячи Шерзод Насруллаев фаолиятини "шерлар" сафида давом эттиради.

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

Бозоров ушбу мавсум 30 ўйинда 4 та тўп киритди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Насруллаев эса 28 ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ҳамда 2 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia