UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Кайсериспор" — "Башакшеҳир". Ўзбек дуэти асосий таркибда!  1 15:30Палимпсест  0 15:09ОКМК Польша грандига қарши: Ўктамовнинг голи камлик қилди  1 14:18Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё кубоги финали, “Ман Сити” ўз майдонида, “Реал” сафарда ва бошқалар  0 14:00ТОП-10. 2025 йилнинг энг кўп даромад топган футболчилар. Роналду ва Месси ҳали ҳам етакчи  3 13:45Каземиро МЛСга йўл олмоқда: "Лос-Анджелес" бразилиялик учун асосий даъвогар  0 13:11Арбелоа Трентга "кетиш"ни маслаҳат бергани ростми?  5 12:58Сергей Токов — "Хоразм" бош мураббийи!  3 12:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Металлург"нинг қайта тикланганига бағишланган тадбир  0 12:10Альваро Арбелоа: "Танқидлар мени ташвишга солмайди, бор эътиборим эртанги ўйинда"  1 11:44"Галатасарой" ва "Атлетико" "Барселона" футболчисига харидор, бироқ...  1 11:25"Челси" 150 минг фунт жаримага тортилди  0 10:54"Қўқон-1912" Туркияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  4 10:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  71 10:08ОКМКнинг БААдаги йиғинига грузиялик ҳужумчи келиб қўшилди  2

Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун биз учун қийин кун бўлди. Шунча вазият яратиб бирорта ҳам гол ура олмадик. Агар имкониятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик. Нимаям дердим, ишлашда давом этамиз. Кейинги баҳсларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун "Машъал" захирасига U-21 жамоасидан уч нафар футболчи қайдномага киритилди.

- Ёшларга ҳам имкон бериш керак, улар шу орқали ўсиб боради. Иккинчи таймда майдонга тушган ёшлар ўйинга тезлик олиб кира олишди. Фақат вазиятлардан фойдалана олмаганимиз чатоқ бўлди.

- Жамоангиз гол ура олмагани нима билан боғлиқ? Омадсизлик туфайлими ёки чарчоқ аломатими?

- "Навбаҳор" биз билан қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Агар жамоамизда жисмоний толиқиш бўлганида бундай бўлмасди. Бугун иккинчи таймни кўринг, фақат биз ҳужум қилдик. Гол ура олмаганимиз совуққонлик етишмагани билан боғлиқ.

- Келаси мавсумга режаларингиз?

- Бу борада ҳали ўйлаганимиз йўқ. Чунки ҳали мавсум тугамади. Олдин мавсумни тугатиб олайлик, кейин раҳбарият ҳал қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 ноя 08:13:55
Шуҳрат Зиётов
Қоил 2 та зарба билан Насафни накаут қилгандинг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика