UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  2 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  3 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби 14-турда мағлуб бўлди Янгиликлар

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби 14-турда мағлуб бўлди

Бугун Қатар юлдузлар лигасининг иккинчи давра 14-тур учрашувларига старт берилди.
“Насаф”нинг ОЧЛ-2014 плей офф учрашувидаги рақиби “Ал-Жайиш” жамоаси ўз майдонида “Ал-Араби” жамоасини қабул қилди. Учрашувда 1:2 ҳисобида "Ал-Жайиш" мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 36-дақиқасида ўйиндаги ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди, голга “Ал-Араби” жамоаси вакили Вандерлей муаллифлик қилди. Ушбу ҳисоб узоқ сақланиб қолмади орадан 5 дақиқа ўтиб, “Ал-Жайиш” жамоасининг бразилиялик леионери Вагнер Рибейро томонидан ҳисоб тенглаштирилди. Учрашув биринчи бўлими ана шу ҳисобда якунига етди.

Учрашувнинг сўнгги 90-дақиқасида “Ал-Араби” жамоаси вакили Вандерлей дублга эришди, у “Ал-Жайиш” ва Қатар миллий терма жамоаси дарвозабони Сауд Ал-Хотир қўриқлаётган дарвозага ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва ғалабасини таъминлади.

Шундай қилиб, “Ал-Жайиш” жамоаси ҚЮЛнинг 14-турида ҳам мағлубиятга учради. Турнир жадвалини бошқариб бораётган “Ал-Садд” жамоаси сафарда “Ал-Райян” жамоаси билан дуранг натижа, 2:2 ҳисобини қайд этди.

10.01.2014. ҚЮЛ, 14-тур.

“Ал-Жайиш” – “Ал-Араби” 1:2 (1:1)

Голлар: Вандерлей, 32-0:1, 90-1:2;  Вагнер Рибейро, 37-1:1;

“Ал-Жайиш”: Сауд Ал-Хотир, Мухаммад Матнани (Тунис), Рами Фаёз (Иордания),  Андерсон Мартинс (Бразилия), Калу Уче (Нигерия),  Мурод Нажий,  Мажид Мухаммад, Жирес Кембо (Франция), Сеул Ки Го (Жанубий Корея), Мухаммад Жедо,  Вагнер Рибейро (Бразилия).

Заҳирадан 2-бўлимда майдонга тушганлар: Юсуф Муфтаҳ (Мурод Нажий ўрнига), Мухаммад Жедо (Мажид Мухаммад ўрнига), Ал Санад (Жирес Кембо ўрнига).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика