

"Албатта, "Манчестер Юнайтед" мухлислари ижобий стартни кутишганди. Ҳа, МЮ биринчи бўлимда "Тоттенхэм"га қарши яхши ўйин кўрсатганди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаганди. Футболда шундай, сен урмасанг, сенга уришади. Душанба куни бу гап яна бир бор ўз исботини топди. Ишонаман, МЮ бу ҳолатдан чиқиб кета олади. Аммо, АПЛнинг бу мавсумдаги чемпиони "Манчестер Сити" ёки "Ливерпуль" бўлади", - деди Сульшер.



