МЮ Менжини "Бирмингем"га ижарага бериб юборди. 19 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда 1та ўйинда майдонга тушди

Alisher
5 янв 2022, 15:40
"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячи Теден Менжининг "Бирмингем"га ижара асосида ўтганини эълон қилди.

19 ёшли Англия ёшлар терма жамоаси ўйинчиси Чемпионшип клубида 2021/22 йилги мавсумнинг сўнггига қадар ҳаракат қилади.

Менжи жорий мавсум МЮ таркибида фақатгина битта ўйинда майдонга тушди - Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Янг Бойз"га қарши 29 дақиқа.

Ҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Дерби"да ижара асосида ўтказган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: manutd.com