UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  2 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  1 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  24 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  15 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  9 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2

"Астон Вилла" мавсум охирида "Челси" ҳужумчисини сотиб олишга тайёр Янгиликлар

"Астон Вилла" мавсум охирида "Челси" ҳужумчисини сотиб олишга тайёр

Бирмингемнинг "Астон Вилла" жамоаси "Челси"га тегишли сенегаллик ҳужумчи Николас Жексонни трансфер қилишга қизиқиш билдирмоқда.

У ҳозирги мавсум охиригача ижара асосида "Бавария"да ўйнамоқда. Мюнхен клуби Жексонни сақлаб қолишни хоҳламайди ва ижарани узайтирмайди, деб хабар берди инсайдер Экрем Конур ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида.

Мавсум тугагач, Жексон "Челси"га қайтади, лекин клуб мураббийлар штаби уни режаларида кўрмайди ва у яна янги клуб излашига тўғри келади. Шу вазиятда "Астон Вилла" ҳужумчига шартнома таклиф қилишга ва ёзда лондонликлар билан трансфер бўйича музокаралар ўтказишга тайёр.

Николас Жексон 2023 йилда "Вильярреал"дан 37 миллион евро эвазига "Челси"га ўтган эди, лекин асосий таркибда ўрин ололмади. Клубда ўтган вақтида у 81 ўйинда 30 гол уриб, 12 та голли узатма берган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳозирги бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика