Мухтор Қурбонов: “Футболчилар осмондан тушишлари керак”
21 авг 2014 13:03
Янгиликлар
Мухтор Қурбонов: “Футболчилар осмондан тушишлари керак”
Биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин ўлган “Пахтакор-2” - “Шўртан” баҳсидан олдин кўпчилик ғузорликларнинг ғалабасини тахмин қилганди.
Чунки “Шўртан” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар жамоалардан бири ҳисобланади ва яхши таркибга эга. Аммо улар кутилмаганда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Мухтор Қурбонов интервью берар экан, ҳозирданоқ “Шўртан” олий лигага чиқди дея бонг урмаслик кераклигини айтиб ўтди.
- Жамоангиз кутилмаганда мағлубиятга учради, бу ҳақда нима дея оласиз?
- Ўйин биз учун қийин кечди. Биринчи таймда “Пахтакор-2” бизга нисбатан яхши ҳаракат қилди. Уларнинг иккита аниқ зарбаси гол билан якунланди. Бу ўйин бизнинг биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган илк учрашувимиз бўлди. Ўтказиб юборилган иккинчи голдан кейин эса футболчиларимиз анча саросимага тушиб қолишди. Шу ўринда айтишим керак, рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонди. Назаримда, кетма-кет ғалабалардан сўнг бизнинг ўйинчилар осмонга чиқиб кетишганди. Бу мағлубият эса уларни ерга тушириб қўйса ажаб эмас. “Пахтакор-2” сафида тўп тепган ёш йигитлар футболни қандай ўйнаш кераклигини кўрсатиб беришди.
- Иккинчи босқич баҳслари эндигини бошланди. “Шўртан” ўзини аллақачон олий лигадамиз деб ҳисоблаяптими?
- Ким мендан бу ҳақда сўраётган бўлса, доим бир гапни айтиб келяпман. Яъни, олдимизда ўйинлар бўла туриб қанақасига олий лигага чиқдик дея оламиз? Бу - футбол ва унда олдиндан мақтанчоқлик қилиш керакмас. Масалан, бугун ютқазиб қўйдик, кейинги учрашувларда нима бўлишиниям билмаймиз. Матбуотда “Шўртан” - олий лигада каби гаплар кўп бор ёзиляпти, кўп мутахассислар ҳам шундай фикр билдиришяпти. Аммо бу гапларни айтишга ҳали вақтли деб ўйлайман. Олдимизда яна 14та ўйин бор, шундай экан, мақсад сари интилишда давом этамиз.
- Ўйиннинг сунъий майдонда ўтказилгани жамоангизга таъсир қилдими ёки бу унчалик муҳим эмасми?
- Буни мағлубият учун баҳона сифатида кўрсатмоқчи эмасман-у, лекин барибир таъсир қилди. Чунки бунгача фақат табиий майдонда ўйнаб келаётгандик. Аммо боя айтганимдек, Дилшод Нуралиев жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Футболда тўйдан олдин ноғора чалиш керак эмас. Бизнинг футболчилар ўйиндан олдиноқ ғалаба чўнтакда деб ўйлашди шекилли.
- Айнан қайсидир футболчиларга нисбатан эътирозингиз борми?
- Баъзи ўйинчиларга эътирозим бор. Масалан, ҳужумчимиз Виктор Клишин гол ургани билан ўйин давомида менда яхши таассурот қолдирмади. Чунки у бошқа беллашувларда анча фаол ҳаракат қилганди. Шунингдек, Ислом Каримов, Умар Эшмуродов сингари футболчиларнинг ҳам ўйини унчалик қовушмади. Биз ўйин дискини кўриб чиқиб ҳаммасини яна бир карра таҳлил қилиб чиқамиз.
- Элёр Интизомов аввалги йиллари ҳимояда тўп тепарди. Сиз эса уни ҳужумда ўйнатдингиз?
- Тўғри, Интизомов аслида ҳимоячи. Лекин мен уни қишдан бери фақат ҳужум чизиғида синаб келяпман. Негаки бизда ҳимоячилар етарли, шу боис бу футболчи қайси ўйинда майдонга тушса, фақат ҳужумда ўйнаб келяпти.
Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Фикрлар