Моратта: "Интер" Жиру билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо "Челси" музокара ўтказишни ҳам хоҳламади"

Alisher
3 фев 2020, 12:17
"Интер" бош директори Жузеппе Маротта "Челси" ҳужумчиси Оливье Жиру нега жамоага олиб келинмаганлиги ҳақида гапирди.

"Биз қишки трансферлар ойнасидан мамнунмиз. Таркибни кучайтирмоқчи эдик ва буни уддаладик. Январдаги трансферлар ойнаси - лотерея, аммо, биз имкониятларимиздан фойдаланиш учун тажрибамиздан фойдаландик.

Биз Жируни харид қилишни хоҳлаган эдик, аммо "Челси" ҳатто музокаралар ўтказишни ҳам хоҳламади", - дейди Маротта.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" қишки трансферлар ўйнасида ўз таркибига Эшли Янг, Кристиан Эриксен ва Виктор Мозесларни қўшиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia