"Монако" Фалькаонинг ижарасини бекор қилмоқчи, аммо футболчи "Челси"ни тарк этмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
31 дек 2015, 14:16
"Монако" вице-президенти Вадим Васильев ҳужумчи Радамель Фалькаони қайтариш учун "Челси" вакиллари билан музокара ўтказди.

Маълум бўлишича, "Монако" раҳбарияти колумбиялик ҳужумчининг ижара шартномасини бекор қилиб, уни қайтармоқчи, чунки клуби ҳужум чизиғида ўзгаришларга муҳтож, аммо футболчининг ўзи мавсумнинг қолган қисмини "Челси"да ўтказиб, ўзини кўрсатмоқчи.

Бундан ташқари, Васильев Лоик Ремининг "Монако"га олиб келмоқчи. Карим Бензема Франция терма жамоасидан четлатилганлиги ва Евро-2016га бориш имкониятини қўлга киритиш учун Реми таклифга рози бўлиши мумкин, чунки у "Челси"да доимий ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Франциялик якуний қарорни январнинг иккинчи ярмида қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Get French Football News