UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22U-20 Жаҳон чемпионати. Уругвай АҚШни мағлуб этиб, сўнгги ярим финалчига айланди  0 02:43Златан Ибрагимович фаолиятини якунлади  16 02:33Испания чемпионатининг жорий мавсумдаги сўнгги ўйинлари якунига етди  0 02:10А Серия. "Верона" ва "Специя" бир хил очко тўплади, энди улар лигада қолиш учун "Олтин ўйин"да иштирок этишади  14 02:05ЛаЛига. "Барселона" мавсумнинг охирги ўйинида мағлубиятга учради  3 01:24U20 ЖЧ. Жанубий Корея Нигерияни экстра таймда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  10 00:45Европа лигасининг энг яхшилари ва рамзий жамоаси эълон қилинди  1 00:20Яқин кунлар ичида "Тоттенхэм"нинг янги устози номи эълон қилиниши мумкин  3 23:41ЛаЛиганинг 38-туридан ўрин олган 5та баҳс якунланди  1 23:30ЛаЛига. Карим Бенземанинг хайрлашув учрашувида "Реал" дуранг қайд этди  19 23:12Эшитдик-да! Кападзе ОТЖга Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 8 нафар ўйинчини чақирди  68 23:12"Рома" - "Специя". Шомуродов асосий таркибдами?  5 23:07Денис Коростиченко: "Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ"  0 22:51Вадим Абрамов: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик"  13 22:32⚡️ Ўзимизнинг карикатура: "Пахтакор" Нукусда сенсацион тарзда "Арал"га ютқазди  5

Молиявий ва бошқарув инқирози: "Интер" хўжайини қандай қилиб клубни пастга тортмоқда (мутолаа учун) Янгиликлар

Молиявий ва бошқарув инқирози: "Интер" хўжайини қандай қилиб клубни пастга тортмоқда (мутолаа учун)

Италия вице-чемпионларининг қийинчиликлари ҳақида гаплашамиз.

"Интер" 2020/21 йилги мавсум сўнггига кўра скудеттони ютди. "Нерадзурри" ўтган мавсум "Милан"дан атиги 2 очко ортда қолган ҳолда Италия вице-чемпионларига айланди. "Қора-кўклар" жорий мавсум А Сериянинг энг яхши учталигидалар ва Чемпионлар лигасининг чорак финалига қадар боришган. Бу Милан клубида 5 йил олдин бўлган натижаларни ҳисобга олганда, яхши кўрсаткичлар.



Бошқа томондан, "Интер" фақатгина ЧЛга чиқиш эмас, балки ҳар йили скудетто учун курашиш учун мақсадларга эга. "Нерадзурри"даги ҳамманинг мақсади бор: ўйинчилар, мураббий, раҳбарият ва айниқса жамоани энг яхши натижаларга қараб доимо етаклайдиган бош директор Жузеппе Маротта. "Қора-кўклар" ҳақиқатдан ҳам беқарор мавсумни ўтказишмоқда, аммо бунинг ўз сабаблари бор.

Клуб хўжайиннинг айби сабаб қийин молиявий ҳолатга тушиб қолди ва шу сабаб яхши ривожлана олмаяпти. "Интер" на яхшироқ трансферларга, на келажакда каттароқ пул олиш мумкин бўлган инфраструктурани яхшилашга ҳаракат қила олмаяпти. "Нерадзурри" ўз жойида тиқилиб қолди ва гап фақатгина Ромелу Лукакунинг заиф формаси ёки Симоне Инзагининг жамоани ўз вақтида тетиклаштира олмаганида эмас. Замонавий футболда иқтисодий имконият жуда муҳим, аммо у "нерадзурри"да йўқ.

Италиянинг Calcio e Finanze нашри "қора-кўклар" президенти Стивен Чанни 300 млн евролик қарз билан боғлиқ иш учун қамоқ жазоси кутаётганини таъкидлади. Манбанинг хабарига кўра, Хитой қурилиш банки (дунёдаги энг катта банклардан) бошқарувчини қарзларни тўламаганликда айбламоқда. Шу билан бирга у банкрот ҳисобланмайди. Кредиторлар Чанга Италия, Гонконг ва АҚШда суд иши очишган. Агар суд қарзларини тўламаслик учун атайлаб даромадларини яширган деб топса, уни қамоқ кутмоқда.



"Интер" президенти билан боғлиқ вазият тўғридан-тўғри клубга таъсир қилади. "Нерадзурри" ўтган молиявий йилни 140 млн евро зарар билан якунлади. Ҳатто "қора-кўклар"нинг Чемпионлар лигасида узоқроққа бориши ва келаси мавсум ЧЛга чиқиши уларни муҳим ўйинчиларнинг сотувидан қутқариши қийин. Итальянларда ҳозирда Лукакуни харид қилишга ва Милан Шкриньяр учун янги шартномага пул йўқ. Форвард ҳам, ҳимоячи ҳам мавсум сўнггида Милан клубидан кетади, аммо уларнинг ўрнига футболчи билан шартнома имзолаш амалга ошадими ёки йўқ, бу катта савол.

Аммо, бу "Интер" кадрлар муаммолари билан ҳал қилиши керак бўлган барча нарса эмас. Июнда Самир Ханданович, Эдин Жеко, Данило Д'Амброзио, Стефан де Врей ва Робин Госенснинг шартномалари якунланади. Бундан ташқари, Хакан Чалханоглу, Генрих Мхитарян, Маттео Дармиан ва Алессандро Бастонининг келишувига 1 йил қолган.

"Нерадзурри"га ўйинчилар билан шартномани узайтиришга ва янгилари билан битим тузишга пул керак. Агар клубдаги асосий одамнинг қарзи 300 миллион бўлса, уларни қаердан олиш керак? "Қора-кўклар" Чемпионлар лигасида чорак финалга чиқиш учун 20 млн евро олишади. Нарх сезиларли, аммо вазиятга бутунлигича қарасак, унчалик катта ҳам эмас.



Мавсумлар оралиғида "Интер" таркиби жиддий ўзгаришга учраш эҳтимоли юқори. Ҳаммасидан келиб чиқсак, муҳим ўйинчиларни бозорда сотилишидан қутулиб бўлмайди. Масалан, Дензел Думфрис, Николо Барелла, Марцело Брозович ёки Лаутаро Мартинес кетиши мумкин. Бунақа ҳолат 2021 йилда рўй берганди. "Нерадзуррилар" Чан билан чемпионлик мавсумидан сўнг Лукаку ва Ашраф Хакимидан айрилишганди. "Қора-кўклар" уларнинг сотувидан яхшигина ишлаб олишган, аммо таркиб кучсизланганди, сабаби бельгиялик ҳам, марокашлик ҳам жамоада муҳим ролларни эгаллашганди.

Антонио Конте ўшанда раҳбарият томонидан ҳеч қандай яхши ечим бўлмаслигини тушунган, шу сабаб клубдан кетганди. Инзаги ҳеч қаерга кетмайди ва бори билан ўйнайди, сабаби "Интер" таркибини кучайтириш имконияти минимум даражада. Мутахассис шу билан бирга жиддий босимга учрамоқда. Итальянга тўғридан-тўғри агар жамоа келаси мавсумда Чемпионлар лигасига чиқмаса, ўз жойидан айрилишини айтишмоқда. "Нерадзурри"да еврокубокдаги иштирокдан ташқари қўшимча маблағ оладиган жой йўқ.



Милан клубининг ҳозирги кадрлар имконияти келаси мавсум ЧЛга чиқишга ва ҳатто жорий мавсум Чемпионлар лигасида ярим финалга йўл олишга имкон беради. Аммо, жамоанинг кейинги ҳаёти туманли кўринмоқда. Чаннинг "Интер"ни сотиши мумкинлиги бўйича маълумот бор. Бошқарувчини 1,2 млрд евро қониқтиради. Аммо, бу ҳам барчаси фаразий, сабаб клубни харид қилиш учун даъвогарлар йўқ. Ҳали ҳам вазият ўзгариши мумкин, аммо "қора-кўклар" яна узоқ вақт давомида унутилиб кетиш хавфи бор.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
26 мар 02:16:32
Intermilano
Эссиз шундай клуб …. Нима килган бу жаноб Чан 300 млн пулни, икки йил олдин Лукаку билан Хакимини сотиб зур пул ишлаган эди Чан кани энди уша пуллар …?????
Италия грандлари борган сари инкирозга кириб кетяпти хозирги кунда хеч кайси Италия жамоалари (Ювентус, Милан, Наполи ва Рома), катта трансферларга кул ураолмайди хаттоки Наполи хам келаси мавсумга Осимхон билан Хвичани саклаб кола олмайди.
   
26 мар 01:26:38
Лутфулла
Атлетико Мадрид хам 2000 йиллари хужайинининг хатоси сабабли сегундага тушиб кетганди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика