UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  7 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  15 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  7 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Ньюкасл"га қарши ўйнамайди  2

Минскдаги мағлубият. Калаванинг учини йўқотиб қўйдикми? Янгиликлар

Минскдаги мағлубият. Калаванинг учини йўқотиб қўйдикми?

Бундан бир неча ой аввал Тожикистонда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қирғизистон дарвозасига 90+4-дақиқада гол уриб шармандали мағлубиятдан қутулиб қолди.

Кеча эса ҳеч қачон бундай йирик ҳисобда имкониятни бой бермаганимиз беларуслардан 4та гол ўтказиб юбордик.

Бахтимизга улар кейинчалик хотиржамликка берилди ва биз ҳисобни бироз қисқартиришга эришдик. Яна шуни унутмаслигимиз лозим, бугун Беларусь футболи "Арсенал"даги ўйинлари билан тилга тушган Глеб ўйнаган даврда бўлгани каби ФИФАда юқори рейтингда эмас. У ерда ҳам футбол биз каби йилдан йилга ФИФА рейтингида ортга қараб кетаётган давр. 2011 йил январида терма жамоа 37-ўрингача юқорилаган. Сўнгги йиллардаги муваффақиятсизликлар эса уларни "кучли юзталик"да (95-ўрин) сақлаб турибди. 2004-2006 йилларда ўзининг шонли даврини ўтказган Ўзбекистон МТЖ ҳам Беларусь каби сўнгги 10 йилликда қулай бошлади. 2018 йил "кучли юзталик"дан чиқиб кетишига бир баҳя қолганида бугун 84-ўриндамиз.

Асқар Толибжонов деган мутахассис бўларди. Роса танқид остида қолган мутахассис даврида Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари ЖЧларни қўлдан бой бермай келди. Ҳафтада бир терма жамоа мураббийлари йиғилиб ҳисобот топширар эдилар. Терма жамоаларга ўша давр учун энг кучли бўлган мураббийлар тайинланарди: Убайдуллаев, Мусаев, Евстафеев, Нуралиев, Ҳайдаров... Ҳозир ўз даврининг кучлилари эмас, энди иш бошлаётган ёки 20 асрда ном қозонган мураббийларга мурожаат қиляпмиз. Чунки ЎФАда терма жамоалар бўйича режа йўқ. Режа бўлганида бугунги аҳволга тушиб қолмасди. Терма жамоалар бўлими, халқаро бўлим, селекция бўлими шу кунгача бир столда ўтириб, мураббийлар кенгаши деган, аммо биз учун унут бўлиб кетган бўлим билан ўтириб иш режасини ишлаб чиққанлигини билмаймиз. Балки бу ёритишга арзигулик воқеамасдир, кўрмадик.

Энг қизиғи, ой сайин терма жамоаларимизнинг иши орқага кетяпти, ҳеч ким бу муаммоларни ўз гарданига олиб, бу ерда хато қилдик, энди мана шу ишни тўғрилашимиз керак деб айтаётгани йўқ. Эндигина футболни тугатган Сервер Жепаровга ЎФА бирйўла 3та ишни топшириб қўйди. Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўлими. 2018 йил футбол ўйнаб турган собиқ футболчи, йил охирига келиб бир деганда иккита терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Бу билан биз мутахассис тайёрламаймиз, аксинча уни бой берамиз. ЎФА аввал Жепаров, Кападзе, Кошелев каби мутахассисларни чет элда ўқитиб, кейин уларга оз-оздан иш берса яхши бўларди. Кападзедек истеъдодли мураббийлар 10-15 йилда бир чиқади. Қолганларни жиддий ўқитиш керак.

Авваллари ҳар бир терма жамоага ЎФА жиддий шароитларни яратиб берарди. Шароитдан муаммо бўлмаган. Тошкентдаги халқаро ўртоқлик ўйинларининг чегараси бўлмаган. Асосий тайёргарлик Европада бўларди, араб давлатларига фақат бепул чақиришсагина бориларди. Терма жамоалар бўлими мана шу ерда ўзининг даражасини ушлаб олган эди. Биз нафақат ФИФАда, балки рақиблар олдидаги рейтингимиз ҳам кундан кунга тушиб бораётганини эътибордан четда қолдиряпмиз.

3 йил терма жамоалар билан ишлаган Сервер Жепаров ва унинг мураббийлар штаби 2005 йиллар терма жамоасидан озод қилинди. Билишимизча, Усмон Тошев на Эрматов, на Аҳмедов билан келишмаган ҳолда Рауф Инилеевга "иш берди". Бу инсонни ҳурмат қиламиз, аммо унинг ёрдамчиларини ҳам терма жамоалар бўлими тузиб берганини хато деб биламиз. Мамлакатнинг 2005 йиллар ўртасидаги иккита кучли жамоасининг мураббийларидан биронтаси мураббийлар штабидан жой олмаганидан эса ҳайрон қолиш мумкин, холос. Ундан кейин Рауф Инилеевнинг бугунги ўйинлар орқали саломатлигига салбий таъсир ўтказиб қўймаймизми, биламиз, таъсирчан инсон.

Билишимизча, 2005 йиллар терма жамоасидан ишдан олингач, Сервер Жепаров ўз хоҳиши билан 2006 йиллар терма жамоасидан ҳам бўшаш учун ариза ёзган. Замонавий футболда бир киши жонини битта йўналишга бериши керак, буни тушуниш лозим. Бизда ҳали Гвардиола, Тухелл, Клопп каби мураббийлар йўқ, бир деганда 2-3та вазифани бажарса. Ўзбекистон футбол жамоатчилигида битта йўналиш биринчи ўринда туради, у ҳам бўлса битта мураббий бир вақтда бир нечта ишда фаолият олиб бориши билан.

Қизиғи Ўзбекистонда ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасининг мураббийларига катта ҳақ тўланмайди ва шулар биз учун кейинчалик 2 миллион АҚШ долларигача йиллик даромад кўрадиган мураббийларга футболчи тайёрлаб беришлари керак бўлади. Аксинча, пастдан маошларни оширсак, тепага бундай катта харажат қилиш шарт эмаслиги ҳақида эса ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

ЎФАга учта маслаҳат берган ҳолда мақолани тугатамиз:
1. Терма жамоалар бўлимига керакли менежер мутахассис қўйиш.
2. Халқаро бўлимга керакли мутахассисларни қўйиш.
3. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига керакли мутахассисларни қўйиш.

Бизни қийнаётган савол бошқа. Сўнгги 3 йилда қаерга қарамай, болалар футболига эътибор ошган деган хабарларни ўқиймиз. Лекин кичик терма жамоаларимиз болалар футболи ривожланмаган даврга қараганда натижалари ёмонлашиб кетаётганлигини кўрамиз.


Ақраб Алиев

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика