UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  1 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  12 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12

Месси Бускетсга: "Сен ҳар доим 5-рақамда ўйнагансан, аммо футболчи ва инсон сифатида ҳар доим 10 эдинг" Янгиликлар

Месси Бускетсга: "Сен ҳар доим 5-рақамда ўйнагансан, аммо футболчи ва инсон сифатида ҳар доим 10 эдинг"

Месси Бускетснинг "Барселона"ни тарк этишига муносабат билдирди.

Хабар берилганидек, Серхио Бускетс ушбу мавсум якунида "Барселона"ни тарк этади. Футболчининг ўзи ҳам бу нарсани эълон қилди. Жамоанинг бошқа бир афсонаси Лионель Месси эса ўз қадрдон дўстининг ушбу қарорига муносабат билдирди.

"Майдонда сен ҳар доим 5-рақамда ўйнагансан, аммо футболчи ва инсон сифатида ҳар доим [10 дан] 10 эдинг, Буси. 

Янги босқичда сенга энг яхшисини тилайман. Умуман, ҳар доим сен ва оилангга энг яхшисини тилаб қоламан.

Сенга барчаси – майдондаги ва майдон ташқарисидаги онлар учун раҳмат. Биз сен билан биргаликда жуда ажойиб лаҳзаларни, қийин дамларни бошдан ўтказдик. Бу хотиралар абадий қолади. Қаттиқ қучиб қоламан", -деб ёзади Лионель Месси ўзининг инстаграм саҳифасида. 

Маълумот учун, Серхио Бускетс "Барса" сафида — 3 тадан Чемпионлар Лигаси, Клублар ўртасидаги ЖЧ, 8 карра Ла Лига чемпиони, 3 карра УЕФА Суперкубоги, 7 мартадан Испания Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика