Месси: "Баҳона қилмаймиз"

Mirjalol Normatov
22 ноя 2022
Аргентина термаси ҳужумчиси Лео Месси ЖЧ-2022 доирасида Саудия Арабистонидан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

- ВАР ҳақида нима дея оласиз?

- Билмадим, ВАР ҳақида бошқалар жуда кўп гапиришди. Бу шунақанги қийин тизим. Нима ҳам дея оламиз, қарорлар шу тариқа чиқарилмоқда. Шундай қилиняптими, демак, барчаси жойида. Баҳона қилмаймиз.

- Термангиз футболчиларини ўйиндан кейин қандай кўрдингиз? Худди ЖЧда дебют қилгандек бўлишдими?

- Худди уларни ўлдиришгандек бўлишди. Оғир зарба, бундай стартни кутмагандик. Ғалабага ишонгандик, уч очко бизни хотиржам қиларди.

Бироқ рақиблар бошқалардан ажралиб тура олди. Улар бирдам ва кучли ўйин кўрсатишди. Биз ҳам якдил бўлиб, доимгиданда кўра бир ёқадан бош чиқаришимиз керак.

Ўз ғояларимиз асосига қайтиб, меҳнат қилиб, Мексика тўсиғидан ўта олишимиз лозим, - деди Аргентина термаси сардори.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal