UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  4 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  34 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   9 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0

"Манчестер Юнайтед" дарвозасини 2 сония қўриқлаган посбоннинг ноёб карьераси Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" дарвозасини 2 сония қўриқлаган посбоннинг ноёб карьераси

У МЮ дарвозасини атиги 2 сония ҳимоя қилди ва АПЛда бошқа ҳеч қачон кўринмади. Ҳар ҳолда у "қизил иблислар" сафида ўйнашга улгурди.

Англиядан ноёб воқеа

1999 йил 22 августда Премьер-лиганинг 4-тур доирасида "Манчестер Юнайтед" "Хайбери"да "Арсенал" билан ўйнади. Биринчи бўлим охирида мезбонлар олдинга чиқиб олишди. Бергкампнинг узатмасидан сўнг Юнгберг гол урди. Аммо иккинчи бўлимда меҳмонлар ўйин тизгинини ўзгартира олишди.

Лондон клуби сўнгги сонияларда ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлди. Стандарт вазият, қанотдан узатма, Метю Апсоннинг бош билан берган зарбаси ва тўп Раймонд ван дер Гоувнинг қўлида. Бироқ, "Арсенал" ҳимоячиси дарвозабоннинг қўлидаги тўпга зарба берди ва меҳмонлар посбони тўпни қўли билан бирга дарвозага олиб кирди. Табиийки, учрашувни бошқараётган ҳакам Грем Пол голни ҳисобга олмади ва қоидабузарликни қайд этди. 

Ушбу вазиятда ван дер Гоув бошидан жароҳат олди. Нидерландиялик посбонни замбилда олиб чиқиб кетишди.


Ҳакамнинг учрашув якунига етганини билдирувчи сўнгги ҳуштаги чалинганича йўқ, шунинг учун меҳмонлар дарвозабонни алмаштириши керак эди. "Манчестер Юнайтед"нинг захира ўриндиғида ким бор? Марк Боснич жароҳати туфайли қайдномага киритилмаган эди, шу сабабли фақат учинчи дарвозабон 21 ёшли Ник Калкин захирада ўтирибди.

Калкин майдонга югуриб тушди, тўпни тепди ва бош ҳакам Пол ҳуштак чалиб ўйинни якунлади. Ник майдонда фақат 2 сония ҳаракат қилди. Бу унинг Премьер-лигадаги дебюти эди, аммо у  шундан сўнг бошқа у ерда кўриниш бермади.

Калкин 1997-2002 йилларда Манчестер клуби аъзоси ҳисобланган, лекин бу вақт давомида у ижара асосида "Халл Cити", "Бристол Роверс", "Ливингстон" каби клубларда ижарага берилди. Кейин эса эркин агент сифатида "Куинз Парк Рейнжерс"га кўчиб ўтди. Лондон жамоасида икки мавсум ўтказди (22 ўйин) ва жароҳат туфайли 26 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади. Ник шундан сўнг боғдорчилик билан шуғулланган, дарвозабонларга мураббийлик қилган, шунингдек, вақти-вақти билан ишқибозлар учун ўйнаган.

Аммо бу билан унинг футбол ҳақидаги ҳикояси тугамади. 2005 йилда "Манчестер Юнайтед" мухлислари америкалик Глейзерлар оисласининг севимли клублари эгасига айланишидан норози бўлиб, ўнинчи дивизионда ўз жамоалари — "Юнайтед оф Манчестер"ни ташкил қилишди.

2014 йилда Калкин еттинчи лигага чиққан "Юнайтед оф Манчестер"га таклиф қилинди. Ник 3та ўйинда дарвозани ҳимоя қилди ва "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Юнайтед оф Манчестер" жамоалари учун ўйнаган биринчи футболчига айланди.  

Мана, ноёб карьера!

Хуршида Абдикулова таржимаси

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика