"Манчестер Сити", "Реал" ва "Челси" клублар ўртасидаги ЖЧ-2025да иштирок этиши аниқ бўлди

Aziz Tukhtamuradov
24 июн 2023, 08:15
"Реал", "Манчестер Сити" ва "Челси" 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнайди.

Ушбу мусобақа энди янгича форматда ўтказилади ва унда 32 та жамоа қатнашади. ФИФА мазкур мусобақага АҚШ мезбонлик қилишини эълон қилган. 

"Реал", "Манчестер Сити" ва "Челси" Чемпионлар лигаси ғолиблари сифатида мазкур мусобақада иштирок этишади. 

Аввалроқ, мазкур мусобақада Осиёдан қайси жамоалар иштирок этиши аниқ бўлиб улгургани ҳақида маълум қилгандик.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN