UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07Хорватия билан ЖЧ-1998 бронза медалини қўлга киритган мураббий Мирослав Блазевич вафот этди  0 21:40"Бунёдкор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:13"Андижон" рус клубига йирик ҳисобда ютқазди  6 21:06"Турон" Қозоғистон вице-чемпионини мағлуб этди  9 21:01"Олимпик" Россия клубига имкониятни бой берди  1 20:59"Пахтакор" Шимолий Македония клубини йирик ҳисобда енгди  11 20:26Равшан Ирматов бошчилигидаги расмийлар "Бунёдкор" стадионида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишди  7 20:04"Локомотив" Руминия клубига ютқазди  5 19:55ОКМК Қозоғистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  3 19:31Проводников, Али ёки Тайсон? Биз бокс тарихидаги энг шиддатли тўқнашувни аниқлаймиз!  0 19:16ПСЖ янги стадион қурмоқчи  3 18:55Влахович – А Сериянинг энг яхши пенальтичиси  4 18:34МЮ "Лидс"га қарши бугунги ўйин олдидан қандай йўқотишларга эга?  0 18:12Ибрагимович 8 ой ичида илк бор майдонга тушиши мумкин  3 17:52Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган"  11

"Келаётган легионер футбол ўйнасин ва оладиган пулини оқласин" — Асрор Алиқулов "Қизилқум"нинг трансферлари ҳақида Янгиликлар

"Келаётган легионер футбол ўйнасин ва оладиган пулини оқласин" — Асрор Алиқулов "Қизилқум"нинг трансферлари ҳақида

"Қизилқум" бош мураббийи Асрор Алиқулов бугун бўлиб ўтган "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Тажрибали мутахассис трансферлар, тайёргарлик жараёнлари ҳақида ҳам гапирди. 

"Биринчи йиғинимизни Навоий шаҳрида олиб бордик. Бунда асосий эътибор маҳаллий ёшларга қаратилди, сараланиб олинди. Жамоани шакллантиряпмиз. Ўтган йили тўп тепган кучли футболчилар тарк этишган. Уларнинг ўрнини аста-секин тўлдиряпмиз. Ўзим ҳам Про лигадан Суперлигага ўтдим. Мақсад биринчи навбатда мураббий сифатида ўсиш. "Қизилқум" бу йил яхши ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилади, деган умиддаман. 

Футболда ҳеч қачон осон бўлмайди. Лекин 10та лимит қўйилгани бироз қийинчилик туғдиряпти. Ҳар бир футболчини жамоага таклиф қилишдан олдин яхшилаб ўйлаяпмиз",- дейди Асрор Алиқулов. 


- Трансферлар ва футболчилар билан келишишда қайси жиҳат қийинчилик туғдиряпти?

- Биринчи галда молиявий томон. Чунки катта шартномалар қилолмаймиз. Таклиф қилаётган футболчиларимиз молиявий шартларимизга ҳам тўғри келиши керак. Иккинчи томони футболчини ўйин услуби. 

- "Шўртан"га қараганда "Қизилқум"да ишлаш енгиллик туғдиряптими?

- "Шўртан"даги қийин даврни кўп эслашни истамайман. Ҳозир жамоага келган мураббийга анча осон. Чунки Про лигада анча шаклланди. Ёш бўлса ҳам тажриба тўплади. "Қизилқум"га келганимда ҳам деярли таркиб 90 фоиз ўзгарганди. Бу ерда ишлаш осонроқ, футболчиларнинг даражаси, имкониятлари баланд. 

- Жамоага легионерлар келиши ҳақида эшитдик. Шундай паллалар бўладики йиғинда ўзини кўрсатган хорижлик футболчилар расмий ўйинларда йўқолиб қолишади...

- Бу борада адашишга, хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Ўзимиз билган легионерларни таклиф қиляпмиз. Айримлари жамоада ўтган йили ҳам ўйнаган, яна 2 нафари тез орада келади.  Мураббийлар штаби бу борада адашмадик, деб ўйлайман. Келган легионер футбол ўйнасин. Раҳбарият ажратган маблағни оқлашини хоҳлаймиз. 

- ПФЛ томонидан трансферларни аниқ тартибга солинаётгани, лимитларга қандай муносабатдасиз? 

- Бу тўғри. Ҳозир футболчиларнинг талаблари ошгани, агентлари бир нечта вариантлар таклиф қилади. Лимит қайсидир томонлама яхши яъни футболчиларни кўчиб ўтишини назарда тутяпман. Лекин бошқа томонлама қийичилик туғдириши турган гап. 

- Футболчилар билан қанча муддатга мўлжалланган шартнома имзоланяпти?

- Маҳаллий футболчилар билан кўп йиллик шартнома имзолаяпмиз. Жамоа янгидан шаклланяпти. Футболчилар бир хил ўйин кўрсатмаслиги мумкин. Унинг ўйини, иштиёқидан келиб чиқиб мавсум ўртасида яна узайтирилиши мумкин. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
22 янв 16:00:23
Бахтийор Ашуров
Асрор меҳнаткаш, яхши мутаҳасис!
+1   
23 янв 21:08:30
JAFAR FCQIZILQUM
QIZILQUMGA YANGI YILDA YANGI OMADLAR HAMROH BO'LSIN
+1   
22 янв 12:01:12
Мирзаев А.
Аввал ҳамма мураббийлар "Легионерлар маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак " дейишади, 1 йил ўтиб қаланғи қасанғи легионерлар кўпайиб кетган бўлади, нима сабабдан? Мураббий ўзи айтган савияли легионерлар танлашда ақли етмийдими ёки легионерлар агентлари клуб хўжайинлари билан откат қилиб бошлашадими, тушунарсиз ҳолат.
   
22 янв 19:37:53
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Asror Aliqulovga haqida man aytan birinchidan Mashalni Superligaga olib chiqdi ,ikkinchidan Shurtan Tamom bòlgan joyida Shamil Yarilun bilan birgalikda yuqdan qayta shakillandi ,endi Qizilqum haqida ham ahunday hozirgacha Qizilqumda faqat katta katta pul bilan bòldi hammasi endi Asror aka Kichkina byudjet bilan Qizilqumni qayta shakillanirtib mahalliy yaoshlar bilan òynaydi bu bir ikki yilda natija beradi
   
22 янв 18:03:45
Ezoza Ergasheva
Кизилкум клуб академияси ишламагунча анча мунча кийналиши тайин, ашинча пулни хавога совуради, махалоий футболчи уйнаса уйи отаси, онаси, тогаси, акаси ва хоказо.... учун майдонга чикади охиргиси эса уз гурури учун уйнадида!
   
22 янв 17:43:33
Toir Muratovich
Har safar bir xil narsa takrorlanadi jamoa yangi murabbiy yangi va oxirida jamoani oldida umuman bir maqsad qo‘yilmaydi buni o‘tgan mavsumda qizilqum va so‘g‘diyonada ko‘rish mumkin edi
   
22 янв 13:22:05
Арсенал 14
Har yili tarkib yangilanaveradi, yangilanaveradi. Ko'chmanchilar ko'chaveradi, ko'chaveradi. Natija esa O. Bizlar ham bir ko'raylik Qizilqumni medallar olganini
   
22 янв 12:19:21
Akrom Tuychiyev
Qizilqum degan jamoalarda hich qanaqa maqsad yòqda demak. Qolgan o'zbek jamoalariga ham shunday tarif bersak buladi. Asror Aliqulovni nima karomati uchun bosh murabbiylikka olib keldi. Katta extimol kimgadir iltimos qilgan va iltimos natijasida Qizilqum rahbariyatiga buyruq bolgan. Bizni Soģdiyonaga ham yaqinda bitta avtobus haydovchisi murabbiy bòldi. Va oldiga pro ligaga tushib ketish maqsadiga kabi ulkan maqsadni qòygan busa kerak.
   
22 янв 12:00:06
Хакикатгуй
Шу сурхон тугрисида езинглар ким катнашвоти нима килвоти емон скрытый булиб колди. Шу тошкентда булса.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика