Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди

Khoja
7 дек 2025
Туркия Суперлигаси 15-тур доирасидаги "Коняспор" — "Ризеспор" (1:1) ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз 64-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Sofascore нашри кечаги учрашув учун Алиқуловга 5,8 баҳо қўйди. Бу асосий таркибда майдонга тушганлар орасида энг паст баҳо бўлди.


KhojaМуаллиф
Манба: sofascore.com