UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  0 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2

Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим" Янгиликлар

Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"

Теглар :  Поль Погба
"Монако" ярим ҳимоячиси Поль Погба Бирлашган Араб Амирликлари ва Форс кўрфази мамлакатларида иштирок этувчи дунёдаги биринчи профессионал туя пойгаси жамоаси – "Ал-Ҳабуб"нинг акциядори ва элчисига айланди.

"Мен YouTube орқали анчагина [туя] пойгаларини томоша қилдим ва бўш вақтимда техника ҳамда стратегияларни тушунишга ҳаракат қилиб, мавзуни ўргандим. Барча иштирокчилардан қанчалик фидойилик талаб қилиниши мени ҳайратда қолдирди. Якунда, спорт бу — спорт. У юрак, фидойилик ва жамоавий ишни талаб қилади.

Эҳтимол, одамлар буни англамас, аммо барча спорт турлари ўзаро боғлиқ. Хоҳ футбол бўлсин, хоҳ туя пойгаси ёки бокс – асослар ўхшаш. Мақсад сари интилиш, диққатни жамлаш, интизом ва қатъият керак. Якунда айнан шу нарсалар ўйинчиларни чемпионга айлантиради.

Бир кун келиб дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилиш циклни чиройли якунлаш бўларди – бу қандайдир қувноқ, аҳамиятли ва мени ҳаяжонлантирадиган нарса. Балки, бир кун келиб буни амалга оширармиз", – деди Погба.

"Польнинг иштироки ўзгартирувчи хусусиятга эга. Унинг таъсири, етакчилик қобилияти ва маданий қадриятларга бўлган иштиёқи "Ал-Ҳабуб" илгари сураётган ғояларни аниқ акс эттиради.

Бу ҳамкорлик – шунчаки пойгалардан кўра каттароқ нарса. Гап дунё миқёсида тан олинишга лойиқ меросни етказиш ҳақида кетмоқда", – деди тадбиркор ва "Ал-Ҳабуб" асосчиси Омар Алмаэна.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
10 дек 18:50:15
Isroiljon Qosimov
Хаммом туяни орзу қилибди.Тўғри тушунамиз-замон тескари...
   
10 дек 18:19:57
MENTAL!ST
Tuya sportidagi Erling Holandni olmoqchi ekan-da u!!? xD
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика