Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
10 дек 2025 17:25
Янгиликлар
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
– Роналду жуда кўп интервью беради, Месси ҳақида ҳаддан ташқари кўп гапиради. Унинг иккинчи рақамли экани яққол кўриниб турибди.
"Наруто" ҳақида эшитганмисиз? "Dragon Ball Z" ҳақида-чи? Вегетани биласизми? У доим гапиради, доим ўзини ким биландир таққослайди. Ким ҳеч қачон гапирмайди? Гоку. "Наруто"да ҳам худди шундай. Ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто.
– Сиз Месси – бу Наруто, Саске эса – Криштиану демоқчимисиз?
– Криштиану – бу Вегета. Роналду ўзидан пастроқ бўлган инсон ундан ўзиб кетаётганидан ғазабда, – деди Пепе блогер "Just Riadh"га берган интервьюсида.
Қайд этиш жоиз, "Наруто" анимесида бош қаҳрамон узоқ вақт давомида Саскега тенглашишни ҳамда маҳорат ва машҳурлик бобида у каби бўлишни мақсад қилган, аксинча эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар