UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 21:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  38 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  3 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  141 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  2 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  17

Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман" Янгиликлар

Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" учрашуви 1:2 ҳисобида якун топди.

Шундай қилиб "Хоразм" жамоаси Суперлигада қоладиган бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Хоразм" ёрдамчи мураббийи Александр Ежов иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввламбор ғалаба қозониб, олдимизга қўйилган вазифани бажаришгани учун футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Бугун жуда қийин баҳсни ўтказдик, ғалаба учун жамоамиз бор кучни берди. Умуман бутун мавсум биз учун оғир ўтди. Тўғрисини айтишим керак, бугун омад ҳам биз томонда бўлди. Футболчилар характер кўрсата олишди. Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман.


- Бугун жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайловни кўрмадик.

- Ҳаким Каюмовичнинг оиласида йўқотиш юз бергани боис зудлик билан Тожикистонга кетишига тўғри келди. Бор сабаб шу. Лекин Ҳаким Фузайлов жамоамиз бош мураббийи ҳисобланади.


- "Хоразм" биринчи бўлимда ҳимоявий, иккинчи таймда эса ҳужумкор ўйин кўрсатиб, иккита гол уриб ғалаба қозонди. Бу олдиндан режалаштирилганмиди?

- Биз аввалига ҳимоявий ўйин намойиш этамиз, кейин ҳужумга ўтамиз деб режа қилмагандик. Ҳаммаси ўйиннинг боришидан келиб чиққан ҳолда юз берди. Плей-офф битта учрашувдан иборат ва доим ҳам ҳимояга эътибор қаратиб мақсадга эриша олмайсиз. Шунинг учун ҳужум қилишни мақсад қилгандик. Ҳатто гол ўтказганимизда ҳам ўзимизни йўқотиб қўймадик, танаффусда йигитлар билан гаплашиб олдик, бу ўйинни ютишимиз кераклигини уқтирдик. Хайрият, ҳаммаси яхши якун топди.


- Матбуот анжумани якунида айтар сўзингиз.

- Энг аввало жамоамиз мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Юқорида айтганимдек, жуда оғир мавсумни ўтказдик. Мухлисларимиз бизни доим қўллаб туришди. Ҳам сафар, ҳам уйдаги ўйинларда жамоани ёлғизлатиб қўйишмади. Ғалабали, дурангли, мағлубиятли ўйинларимиз бўлди, ишқибозларимиз эса ҳар доим бизга ишонишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат. Қолаверса, "Хоразм" футбол клуби раҳбарияти ва мутасадди кишиларга ҳам алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Жамоамиз бунгача 15 йил Суперлигада ўйнамаганди. Қайтишимиз катта воқелик бўлди. Жамоа олдига Суперлигада олиб қолиш вазифаси қўйилганди. Буни қийинчилик билан уддаладик. Ўйлайманки, кейинги мавсум мухлисларимизни янада кўпроқ хурсанд қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
11 дек 00:49:56
Basirbobo

Машаль 35 миллиард смета
Хоразим 30 миллиард смета
Фк Бухара 65 миллиардов смета
Вот статистика просто Пазор Шавкат Саломов
   
11 дек 00:49:20
Basirbobo

Машаль 35 миллиард смета
Хоразим 30 миллиард смета
Фк Бухара 65 миллиардов смета
Вот статистика просто Пазор

( Шавкат Саломов)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика