Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"

Aslanov Jasurbek
10 дек 2025, 14:55
Жером Ротен Жаҳон чемпионатидаги узоқ танаффусларга қарши чиқди.

Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффус бўлиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.


"Бу даҳшат. Ўйинлар 2 соату 15 дақиқа давом этадиган бўлади – бу жуда кўп. Янги авлод футболни биз каби қабул қилмайди. Улар тезроқ бошқа нарсага ўтиб кетади. Тасаввур қилинг, агар ўйин боши унчалик қизиқарли бўлмаса, деярли ҳеч нарса содир бўлмаётган бўлса...

22-дақиқада эса – уч дақиқалик танаффус. Агар эътиборни ушлаб туриш учун ҳаракат қилмасангиз, томошабин канални ўзгартиради ва қайтиб келмайди.

Улар спортимизни ўлдирмоқда. Америка спорт турлари бунга ўрганган. Футбол – бу бейсбол, америкача футбол ёки баскетбол эмас. Тайм ўртасида шунчаки паузаларни қўшиб бўлмайди", – деди Ротен.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›