ПСЖ собиқ аъзоси Рамосга: “Овозингни ўчир ва ўзингни майдонда кўрсат”

Eldor Akmurzayev
5 апр 2022, 08:25
ПСЖ собиқ хавбеки Жером Ротен ҳимоячи Серхио Рамосни танқид қилди.

“Рамос ўйин олдидан мавсумдаги иштирокини ҳисобга олиб, клубда қолишни хоҳлаётганини айтди. Эҳ, бу қандай совға! У ойига миллиондан ортиқ маош олади.

Ҳа, қўлдан келган барча титулларни ютдинг, аммо клубда қолмоқчи бўлсанг, овозингни ўчириб, майдонда ўзингни кўрсатишинг керак”, дейди Ротен.

Эслатиб ўтамиз, Рамос "Лорьян" (5:1)га қарши Франция чемпионати доирасидаги ўйиннинг 72-дақиқасида захирадан майдонга тушди. У январдан бери илк бор ПСЖ таркибида ўйнади ва мухлислар футболчини хуштаклар билан кутиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›