UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54"Унион" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:1 (матнли трансляция)  11 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0

Карим Бензема: "Реал"ни бир умр унутмайман" Янгиликлар

Карим Бензема: "Реал"ни бир умр унутмайман"

Ҳужумчи Карим Бензема "Реал" билан хайрлашди.

Франциялик футболчи Мадриддаги 14 йиллик фаолиятидан кейин Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоасига ўтмоқда.

"Бундай хиссиётлар билан гапириш ҳам жуда қийин. Бироқ "Реал"даги барча шерикларимга, жамоадошларимга раҳмат айтаман. Биз биргаликда ажойиб йўлни босиб ўтдик. Улар билан болаликдаги орзуларим ушалди.

"Реал"ни ҳеч қачон унутмайман. Бу дунёнинг энг зўр клуби. Бироқ бу ердан кетиш ва бошқа тарих яратиш вақти келди, деб ўйлайман.

"Реал"га катта раҳмат. Ҳаётимдаги энг зўр йўлни босиб ўтдим. Болаликдаги орзуларим Флорентино Перес билан биргаликда амалга ошди. Уни кўрганимда: "Бу инсон жамоага Роналдо ва Зиданни олиб келган", дейман. У ақлбовар қилмас инсон.

Шунингдек, Анчелоттига ҳам раҳмат айтаман. Ундан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Бу мен учун бироз оғир кун, ўз уйимдан кетаётгандекман. "Реал" билан шартнома имзолаганимда фаолиятимни шу ерда якунлашни истардим. "Реал"нинг бир умрлик мухлиси бўлиб қоламан. Ундан ташқари, мени доимо қўллаб-қувватлаган, доимо куч бериб турган мухлисларга ҳам миннатдорлик билдираман", - деди Бензема.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика