Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади

Alisher Ostonov
11 май 2025, 15:31
"Манчестер Юнайтед" ўйинчиси Бруну Фернандеш фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Португалиялик футболчига "Ал-Ҳилол" қизиқиш билдирмоқда.

Ярим ҳимоячининг вакиллари Яқин Шарқ клуби раҳбарияти билан учрашди, дея хабар бермоқда инсайдер Саша Таволери. Манбага кўра, футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилинган. Томонлар иш ҳақи миқдорини муҳокама қилишмоқда.

Фернандеш манкунианликлар сафида 2020 йилдан буён ўйнамоқда. Унинг бозор қиймати 55 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/sachatavolieri

Сўнгги янгиликлар

Барча ›