UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Бундеслига. "Байер" "Боруссия"ни "Сигнал Идуна Парк"да мағлуб қилди  1 01:59HERE WE GO! Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтади!  43 01:00"Барселона" Рэшфордга "совчи қўймоқчи"  6 00:36Леау қандай шахсий ва жамоавий совринларни ютишни исташини айтди  0 00:15"Ювентус" футболчисини Манчестер жамоаларига таклиф қилди  2 23:52Аморим Майну ҳақида: "Энг яхшиларни сақлаб қолишимиз керак, бироқ ҳолатни унутмайлик"  0 23:40Бундеслига. "Боруссия" Д - "Байер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:09Расман: "Шўртан" Осиё чемпионини сафига қўшиб олди  6 22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  10 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  2 21:46Нойер қайтмоқда  3 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  8 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  7 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1

ЖЧ иштирокчилари сони 48 тага етказилиши мумкин. Бу яхшими ёки...? Янгиликлар

ЖЧ иштирокчилари сони 48 тага етказилиши мумкин. Бу яхшими ёки...?

Теглар :  ЖЧ
ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоалар сони 32 тадан 48 тага етказиш ғоясини илгари сурмоқда.

Ушбу ғоя 10 йил ичида (катта эҳтимол билан 2026 йилда Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган Мундиалда) амалда қўлланилиши мумкин. 

Инфантино бу борада дунё футболи амалдорлари билан суҳбатлар ҳам ўтказди. Янги президент бу ғоя барчага ёққанига ишонмоқда: "Барча жамоалар сонини кўпайишини истайди. Кимгадир 40 та, кимгадир эса 48 та терма жамоа иштирок этадиган мусобақа маъқул келмоқда".


Инфантино - анча вақтдан бери терма жамоалар сонини кўпайтириш истагида юрганди. Бир йил олдин сайловолди дастурида ҳам ЖЧда 40 та терма жамоани кўриш истаги борлигини маълум қилиб ўтганди. Аммо, у ҳозирча турнирни ўтказиш тизими, тақвим ва бошқа режалари билан ўртоқлашгани йўқ. Бу эса УЕФАга, аниқроғи Европа футбол ассоциациясининг янги президентига ҳам ёқмаяпти: "Хар куни турли вариантлар ҳақида ўқийман. Ушбу лойиҳа қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини эса билмайман. Хар ҳолда, ФИФА ушбу истагини фақат газета ва интервьюлар орқали маълум қилиб келмоқда, расмий баёнот орқали эмас", - дейди Александер Чеферин.

Бу нимага керак?

Инфантинонинг ишончи комил, бу лойиҳа футболни оммавийлаштиришга катта ёрдам беради. Айнан шу сабаб, у Платини билан биргаликда Европа чемпионати иштирокчиларини ҳам 24 тага кўпайтирди. 

"Терма жамоалар сонини 48 тага етказиш орқали, биз ҳозиргидек 64 та эмас, 80 та ўйин томоша қилишимиз мумкин. Евро-2016да биз янги терма жамоалар қандай жасорат кўрсата олишлари гувоҳига айландик. Биз бир нарсани тушуниб олишимиз керак, бундай турнирлар - шунчаки мусобақа эмас, бу бутун дунё учун катта ижтимоий воқелик бўлади" - дейди Жанни Инфантино.


Буни терма жамоамизга фойдаси бўлиши мумкинми?


Мақоланинг давомини OLAMSPORT.COM сайтида ўқишнгиз мумкин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика