UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  0 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  4 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  6 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  3 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз"

Кеча Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов ЎФА расмий сайтига қуръа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйлашимча, яхши гуруҳдан ўрин олдик. Ҳозирги пайтда барча мамлакатларда футболни яхши ўйнашяпти, ҳар бир терма жамоада яхши даражадаги маҳоратли футболчилар бор. Лекин агар ҳар бир ўйинга 100 фоиз куч билан ҳозирлик кўрсак ва яхши кайфиятда майдонга тушсак, ҳар қандай рақибни мағлуб эта оламиз ва гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз. Менимча, ушбу гуруҳдаги энг қизиқарли ва шиддатли ўйинларни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказсак керак, - деди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика