Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"
		
		11 июл 17:43
        Янгиликлар	
	 
				 
				Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"
"Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Ливерпул"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клоппнинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳақидаги танқидига жавоб берди.
			"Ҳар ким ўз фикрини айтишга ҳақли, мен эса Юргеннинг фикрига умуман қўшилмайман. Менимча, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати керак. Агар сиз бу ерда бўлган барча клублардан сўраганингизда, улар яна ушбу турнирда ўйнашни хоҳлашларини аниқ билган бўлардингиз. Бу клубларнинг Клублар ўртасидаги мундиаль ҳақида қандай фикрда эканлигига энг яхши жавоб. Ҳал қилувчи савол: мухлисларга ёқадими ёки йўқ? Ишонаманки, кам бўлиши кутилган томошабинлар сони анча кўп бўлди", – деди Венгер.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 15 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади. Унда илк бор 32 та жамоа ўйнади. 13 июль, якшанба куни ПСЖ финалда "Челси"га қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:59 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар