UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  0 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  24 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  3 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади" Янгиликлар

Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"

Сўнгги 10 йилликда Ўзбекистон футзал терма жамоасини халқаро ареналарда мунтазам равишда совриндорлар сафидан жой олиши одатий ҳолга айланди.

Лекин ҳар бир мусобақанинг ўзига яраша қадри, завқи бор. Хусусан, бу сафарги қитъа турнирида вакилларимиз ирода кўрсата олишини, Эрон каби кучли рақибдан қўрқмасдан ўйнашини исботлашди. Терма жамоа аъзоси Ҳусниддин Нишонов ҳам фикрларимизга қўшилган ҳолда ўз таассуротлари билан бўлишди. 

"Осиё кубоги биз учун яхши ўтди. Муносиб иштирок этдик. Жамоадошларим билан бирлашиб айта оламанки, биз мағлубиятсиз шу даражага етиб келдик. Тўғри, Эронга пенальтилар сериясида ютқаздик. Лекин 40 дақиқа давомида боримизни бердик. Эрон билан яна реваншимиз бўлади. CAFA турнирида форсларга қарши ўйнаймиз. 

Мураббийимиз Венансио Лопеснинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдик. Кўрдинглар, ўйинимиз ўзгарган. Насиб қилса, бундан ҳам яхши ўйин кўрсатамиз. Жароҳатларга келсак, албатта оз бўлсада ўз таъсирини ўтказди. Мен қўлимдан келганча жамоадошларимга ёрдам беришга интилдим",- дейди Ҳусниддин Нишонов. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика