UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  11 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  2 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  5 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  28 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  16 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  173 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4

Германия – Ўзбекистон учрашуви “Бунёдкор”да Янгиликлар

Германия – Ўзбекистон учрашуви “Бунёдкор”да

Ёшлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионати доирасида 4 июнь куни Ўзбекистон ва Германия футболчилари баҳси бўлиб ўтди.
“Бунёдкор” стадиони ресторанида учрашувни катта экран қаршисида томоша қилиш ташкил этилди. Маросимда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари, футбол жамоатчилиги вакиллари, журналистлар иштирок этишди.

Учрашув бошланиши арафасида “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори Бахтиёр Бобоев ҳамда Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси жаноб Найтхарт Хёфер-Виссинг сўз олишиб, жамоаларга омадлар тиладилар.

Танаффус пайтида Ўзбекистон ва Германия футболи тарихига оид саволлар асосида қизиқарли викторина ташкил этилди. Ғолибларга “Бунёдкор” ФК томонидан тайёрлаб қўйилган совғалар топширилди.

Учрашув якунлангач, ўйин натижасини тўғри топган (аввалдан тарқатилган купонга тўғри ҳисоб ёзиб қолдирган) мухлисга махсус совға топширилди. “Бунёдкор” ФК президенти Бедил Алимов ва ГФРнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси бир-бирларига футбол тўпларини совға қилишди.

Жаноб Найтхарт Хёфер-Виссинг ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, “Бунёдкор” вакилларини Берлинда бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигасининг финал учрашувини томоша қилишга таклиф этди.

Тадбир фотожамланмаси билан ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда танишишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика