Гаттузо ҳақоратларга кўмилаётган шогирдини ҳимоя қилди

Tolibjon Qosimov
14 дек 2017, 19:39
"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо мухлислар жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани ҳақорат қилишаётгани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"У 18 ёшли оддийгина болакай, у бундан ҳайрон қолди. Унинг бошида қандай фикрлар ўтаётганини фақат тасаввур қила оламан. У ўз ёшида дунёнинг энг зўр кипери.

Мен мухлисларни ҳурмат қиламан, лекин Доннарумма яқиндагина охирги 7 ойда биринчи маротаба таркибдан тушиб қолгани учун 4 кун тинимсиз шикоят қилди. У бирорта ҳам машғулотни ўтказиб юбормади.

Мухлислар болакайни ҳайвондек тасаввур қилишмоқда.

Жижи шахсан менга кетмоқчи эканлигини айтмади. Агар айтганида ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Мен Райоланинг ҳаракатлари ҳақида гапирмайман, чунки мен фақат Жижи билан гаплашаман.

Менда қўрқинчли туйғулар пайдо бўлди. Мухлислар болакайни ҳайвондек тасаввур қилишмоқда. Яхши ҳам, стадионда фақатгина 9 минг одам бор экан. Тасаввур қилиб кўринг, агар уни 50 минг одам ҳақорат қилганида...", - деди Гаттузо.


«Милан» мухлислари Доннаруммага: «Тур йўқол, ахлатнинг бўлаги!»

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football Italia