Саудия Арабистони терма жамоасининг етакчи ҳужумчиси машғулотларни ўтказиб юбормоқда

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2026, 17:24
Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ҳужумчиси Фирос ал-Бурайкон шамоллаш сабабли жамоа машғулотларида иштирок этмаяпти.

Kooora нашрининг хабар беришича, "Ал-Аҳли" клуби футболчиси Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилаётган йиғинда кетма-кет иккинчи машғулотни ўтказиб юборган.

Шу сабабли унинг Жанубий Корея ва Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Қайд этиш жоиз, ал-Бурайкон Форс кўрфази кубогининг 27-мавсумида энг яхши тўпурар бўлган ва Саудия Арабистонининг 23 йиллик танаффусдан сўнг мусобақада ғолиб чиқишига ҳисса қўшган.

Айни пайтда Франциянинг "Ланс" клуби ҳимоячиси Сауд Абдулҳамид миллий терма жамоа ихтиёрига етиб келиб, умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони терма жамоаси 17 ноябрь куни Доҳа шаҳрида Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ҳозирча Фирос ал-Бурайконнинг мазкур баҳсда иштирок этишига оид якуний қарор маълум эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kooora

Сўнгги янгиликлар

Барча ›