

Денисовнинг фикрича, мазкур баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси фаворит ҳисобланади.
"Ўзбекистонлик футболчилар фаворит, чунки россияликлар, афсуски, халқаро мусобақаларда иштирок этмаяпти. Бироқ Европада тўп тепаётган россиялик футболчилар бизга муаммо туғдириши мумкин", – деди Денисов "РБ Спорт" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Виталий Денисов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг "Локомотив" клубида узоқ йиллар тўп тепган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 12 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00 да бошланади.



