

“Қийин ўйин бўлади, аммо бизнинг мақсад — ғалаба қозониш. Турнир жадвалида юқорилаш учун уч очко олишимиз шарт. “Ювентус” таркибидан кимни олиб ташлаган бўлардим? Буффони. У фантастик дарвозабон. Уни дарозада турганини кўрар эканман, менда ҳам 40 ёшгача ўйнаш истаги туғилади. Ўйиндаги ҳисоб? Ўйлашимча, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз, мен эса гол ураман”, — дейди Кессиэ.



