UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Суперлига. "Қўқон-1912" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  1 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  1 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  1 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  3 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:28Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти  5 15:00Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью  7 14:42Шацких бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини ҳеч қачон ютолмаган  4 14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  9 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   2 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  5

Европалик мутахассис “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрди Янгиликлар

Европалик мутахассис “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрди

Олдинроқ хабар берганимиздек, айни пайтда Бельгия футбол федерацияси техник бўлими раҳбари Крис ван Пуйвельде юртимизда бўлиб турибди.

Бугун ушбу меҳмон юртимизнинг етакчи клубларига ташриф буюрди. Жумладан, у “Бунёдкор” футбол клуби ва стадиони фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Бельгиялик меҳмонни “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Муроджон Алиев ҳамда стадион директори Воҳид Зокиров илиқ кутиб олишди. Крис ван Пуйвельде аввалига “Бунёдкор” стадионида яратилган шароитлар билан танишди ва уларга юксак баҳо берди. Сўнг, меҳмон “Бунёдкор” болалар-ўсмирлар футбол мактаби ҳолати билан яқиндан танишишиш мақсадида академияга ташриф буюрди. Европалик мутахассис футбол мактаби ўқув биноси, қайта тикланиш ва тиббиёт марказлари, сузиш хавзаси, овқатланиш тизими, ётоқхона, тренажёр ва гимнастика заллари, машғулот майдонларини кўздан кечирди ва яратилган шароитларга хавас билан қаради.

Шунингдек, клуб фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз маслаҳатлари билан ҳам ўртоқлашди.  

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика